Украина электр ва сув таъминотисиз қолиши мумкин
Олам
−
18 Октябрь 2022
7060Руслар томонидан энергия инфратузилмасига ракета ҳужумлари Украина бўйлаб электр ва сув таъминотида узилишларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Украина Президенти девони раҳбари ўринбосари Кирило Тимошенко маълум қилди.
“Бизда ҳозир бутун мамлакат бўйлаб оғир вазият мавжуд. Бир минтақа бошқасига боғлиқ. Шунинг учун электр таъминоти, сув ёки иссиқлик таъминотида узилишлар бўлишига тайёргарлик кўришимиз керак”, дейди у.
Унинг сўзларига кўра, бугун ракета ҳужумлари оқибатида энергетика инфратузилмаси объектлари зарар кўрган.
“Аввало, Житомир вилоятидаги объектлардан бири вайрон бўлди. Житомирда ҳозир на электр, на сув бор”, дейди у.
Тимошенконинг айтишича, Николаев ва Днепрдаги инфратузилма объектлари ҳам зарар кўрган.
“Киев шаҳрида энергетика соҳасидаги йирик объектга зарба берилди. Бу бинода кўп нарса вайрон қилинган. Ҳозир Троешина ва шаҳарнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти ва электр таъминоти йўқ”, дейди у.
Шунингдек, у яқин орада сув ва электр таъминоти тикланишини қўшимча қилган.
У Украина яқин келажакда оғир кунларни бошидан кечиришини ва электр токида узилишлар бўлишини айтган.
Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский 18 октябрь куни 10 октябрдан бери мамлакатдаги электр стансияларининг 30 фоизи вайрон бўлганини айтди.
LiveБарчаси