Украина Донбассада яшовчи аҳолининг рус паспортларини тан олмайди
Олам
−
08 Май 2019 4975 1 дақиқа
Украина Домбассада истиқомат қиладиганларнинг рус паспортларини энди тан олмайди. Бу ҳақида мамлакат бош вазири Вларимир Гройсман маълум қилди.
“Украина давлати ҳудудида фуқароларга бериладиган барча паспортлар халқаро стандардларга зид бўлмаслиги ва қонунларимизга тўғри келиши керак”, дейди бош вазир.
Бош вазирнинг билдиришича, бу паспортлар мамлакат ҳудудидаги барча жараёнларда тан олинмайди.
Маълумот учун, жорий йилнинег 24 апрель куни Россия Президенти Владимир Путин ўз мустақилликларини эълон қилган Луганск ва Донецк халқ республикалари фуқароларини Россия фуқаролигини қабул қилишлари мумкинлиги ҳақидаги қонунни имзолаган эди. Давлат раҳбари шу билан бирга, барча украиналиклар учун Россия фуқаролигини беришни соддалаштириш имкониятини кўриб чиқилаётганлигини маълум қилган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025