Украина бўйлаб “тревога” сигнали берилди

Олам

image

Украинанинг барча ҳудудларида бир кун ичида иккинчи марта ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Бу ҳақда Украинанинг “Страна” нашри хабар берди. 

Бугун, 11 октябрь куни эрталаб бутун мамлакат бўйлаб ҳаво огоҳлантириши ҳам эълон қилинди. Киев вилоятидаги фавқулодда вазиятлар давлат хизмати портлаш хавфи ҳақида фавқулодда огоҳлантиришлар юборди. 

Украина оммавий ахборот воситалари Днепр вилоятида ҳам янги портлашлар ҳақида хабар бермоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишламоқда. 

11 октябрь куни эрталаб Киев, Одесса, Винница, Хмельницкий ва Николаев вилоятларида, шунингдек, Ривне ва Кривой Рогда портлашлар содир бўлгани хабар қилинганди. 

“Биз Россия билан биргамиз” ҳаракати раиси Владимир Рогов ҳам эрталаб Запорожьеда камида 16 та портлаш содир бўлгани, шаҳарнинг бир қанча туманларида ёнғин чиққани ҳақида хабар берди. Кейинчалик Запорожьедаги янги портлашлар ҳақида маълум бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

559

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг