Украина атрофида инқироз чиқарган Россия Венесуэла билан келишиб олди
Олам
−
17 Февраль 2022
11507Россия ва Венесуэла ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик режаларини кўриб чиқди ҳамда Жанубий Америка мамлакатида тинчлик, шунингдек суверенитетни ҳимоя қилиш учун уни амалга оширишга келишиб олди. Бу ҳақда Венесуэла Президенти Николас Мадуро маълум қилган.
“Биз ҳарбий ҳамкорликни (Россия билан – таҳр.) кўриб чиқдик. Тинчлик, суверенитет, ҳудудий яхлитликни ҳимоя қилиш учун Россия ва Венесуэла ўртасида кучли ҳарбий ҳамкорлик йўналишини тасдиқладик”, дейди Президент.
Мадуронинг сўзларига кўра, Боливар қуролли кучлари қўмондони генерал Владимир Падрино Лопес ва Венесуэла армияси бош штаби Россия билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ҳарбий тайёргарлик бўйича аниқ кўрсатмалар олган.
Қайд этиш керакки, Россиянинг Украина чегараси ва Беларусда ўтказаётган машғулотлари сабаб Шарқий Европада вазият кескинлашган. Ғарб Россияни Украинага қарши урушга тайёргарлик кўришда айбламоқда. Украина чегарасида рус қўшинларининг тўпланиши ортидан муносабатларда инқироз юз берди.
LiveБарчаси