Украина армиясида қанча аёл хизмат қилаётгани очиқланди
Олам
−
09 Март 2024 9808 1 дақиқа
Украина Қуролли кучларида қанча хотин-қиз хизмат қилаётгани очиқланди. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлигига яқин “Military Media Center” Telegram-канали хабар берди.
2024 йил январь ҳолатига кўра, Украина армиясида 45 587 нафар аёл хизмат қилмоқда. Бу 2023 йил октябрь ойига нисбатан 2108 кишига кўпдир.
Аниқлик киритилишича, Украина Қуролли кучлари бўлинмаларидаги аёл ҳарбий хизматчиларнинг умумий сони истеъфога чиққанларни ҳисобга олган ҳолда 62 минг кишини ташкил этади.
Қайд этилишича, 13,5 минг украиналик аёл жангчи мақомига эга. Шунингдек, ҳозирда 4 минг аёл тўғридан тўғри қуролли можаролар зонасидаги жангларда иштирок этмоқда.
Райҳона Улканбаева
Live
Барчаси