Украина АҚШ мустамлакасига айлантирилди – Володин
Олам
−
16 Июнь 2022
9874Киев режими ўз халқи тарихини йўқ қилиб, Украинани АҚШ мустамлакасига айлантирди. Бу ҳақда Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин Telegram саҳифасида ёзиб қолдирган.
“Киев режими ўз халқи тарихини йўқ қилиб, Украинани АҚШ мустамлакасига айлантирди. [Украина Президенти Владимир] Зеленский учун навбатдаги қадам Киев номини Нуландга (АҚШ Давлат котиби ўринбосари шарафига) ўзгартириш бўлиши керак”, дейди Володин.
Унинг сўзларига кўра, 2014 йил февралида Украинада амалга оширилган давлат тўнтаришидан сўнг, Киев расмийлари тарихни доимий равишда қайта ёзишмоқда.
"Мактаблар ва университетлар Украина учун Улуғ Ватан уруши эмас, балки Иккинчи Жаҳон уруши бўлганини тушунтира бошладилар. Улар 9 майни 8 майга алмаштирдилар", дейди Давлат думаси спикери.
Бундан ташқари, у Украинада ғалаба рамзи – Георгий лентаси тақиқланганини айтиб ўтган.
LiveБарчаси