Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг ўқ-дорилари тугади – “Financial Times”
Олам
−
13 Декабрь 2022
7483Украина Россия ҳаво ҳужумларидан ҳимояланиши учун мўлжалланган мудофаа тизимининг ўқ-дорилари тугади. Бу ҳақда “Financial Times” нашри ёзди.
Нашрнинг таъкидлашича, Киев ўқ-дориларни қўрқинчли суръатда сарфламоқда. Хусусан, Украина ҳаво мудофаасининг асоси бўлган S-300 ва “Бук” зенит-ракета комплекслари учун ўқ-дорилар ва эҳтиёт қисмлари тугаб қолганига эътибор қаратилган.
Киевдаги Разумков таҳлил маркази ходими Алексий Мелникнинг сўзларига кўра, Россияда қанотли ракеталарнинг катта арсенали бор. Россияда ракеталар кутилмаган тарзда тугаб қолиши мумкин, деб ўйлаш яхши стратегия эмас.
Кеча, 12 декабрь куни G7 (катта еттилик) давлатлари Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиш давом этишини билдирди. Катта еттилик Украина Қуролли кучларини ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлашга урғу беради.
G7 давлатлари Россия Украинага қарши уруш бошлаганидан бери Киевга фаол равишда қурол етказиб бермоқда. G7 мамлакатларининг Ташқи ишлар вазири жорий йилнинг май ойида учрашув ўтказиб, Украинага зарур бўлганда ёрдам кўрсатишга келишиб олганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь