Ука акасини кетмон билан уриб, ўлдириб қўйди

3-саҳифа

image

Навоий шаҳрида қурилишда ишлаётган ука пул талашиб, акасини кетмон билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда “Yangi davr” кўрсатувида маълум қилинди

Маълум бўлишича, самарқандлик ака-ука Навоий шаҳридаги қурилишда ишлаётган бўлган. Тўсатдан улар орасида 12 миллион сўм пул сабаб келишмовчилик келиб чиққан. Жаҳл устида ука кетмон билан акасинингнинг бош қисмига уриши оқибатида жабрланувчи кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган. 

Қайд этилишича, жанжал келиб чиққанда ҳар икки шахс ҳам маст ҳолда бўлган. 

Маълумот ўрнида, аканинг бир нафар, уканинг эса икки нафар фарзанди бор.

Ҳозирда укага нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, терговга қадар текширув ишлари бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1033

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг