Ўқувчи қизларга мактабда рўмол ўрашга рухсат берилди
Жамият
−
04 Сентябрь 2021
13408Ўзбекистонда кўплаб ота-оналарнинг мурожаатлари инобатга олиб, қизларга дарсларда миллий рўмол ва дўппида бўлишларига рухсат берилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 4 сентябрь куни халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида 2021-2022 ўқув йили олдидан умумтаълим мактаблари директорлари, ўқитувчилар ва ота-оналар иштирокида очиқ мулоқоти вақтида шу ҳақда айтиб ўтилган.
“Кўпчилик ота-оналарнинг мурожаатларини инобатга олиб, миллий қадриятларимизни инобатга олган ҳолда қизларимиз учун истисно тариқасида мактабда оқ ва очиқ рангларда миллий рўмол (бошнинг орқа томонига ўралган ҳолатда) ва дўппида бўлишларига рухсат этилади”, дейилади вазирлик хабарида.
ХТВ ўқувчи қизларнинг рўмоли қандай ўралган бўлиши шартлигини кўрсатди
LiveБарчаси