Ўқитувчилар ойлигидан турли жамиятлар учун ушлаб қолинишига муносабат билдирилди

Жамият

image

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда ўқитувчиларнинг ойлик маошидан мажбуран ушлаб қолиш ҳолатлари ҳақида хабарлар тарқаляпти.

Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов кеча, 1 февраль кунги матбуот анжуманида Ўзбекистон Маърифатпарварлар жамияти учун ўқитувчилар ойлигидан ушлаб қолиниши қанчалик тўғри экани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Вазир ўринбосарига кўра, Меҳнат кодексининг 164-моддасида ишчи ёки ходимнинг ёзма розилигисиз қайси маблағларни ушлаб қолиш мумкинлиги белгиланган.

Биринчидан, ойлик маошдан ушлаб қолинадиган 12 фоиз даромад солиғи — бу мажбурий бўлиб, розилигидан қатъий назар ундирилади. Агар мол-мулк, ер ёки бошқа солиқлардан суднинг ижро ҳужжатлари мавжуд бўлганда ҳам ходимнинг розилигисиз ушлаб қолиш мумкин бўлади.

“Турли жамиятларга тўловлар, взнослар, ажратмалар ходимларнинг ёзма розилигисиз ёки уларни мажбурлаб ушлаб қолиниши мумкин эмас.

Агар халқ таълими тизимида мажбурий тўловлар борасида шикоят бўлса, қисқа рақам 1006 га ёки 99 988 10 06 рақамига, “Устоз овози” деган платформа ташкил этганмиз, ustozovozi.uzedu.uz манзилига тизимдаги ҳар қандай муаммолар бўйича мурожаат этишлари мумкин”, дейди Темур Комилов.


Мақола муаллифи

Теглар

ўқитувчи

Баҳолаганлар

187

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг