Ўқитувчилар лимузинларда келиб, қизил йўлакдан юрган байрам қандай ўтди?

Олам

image

Бугун, 4 октябрь куни Қирғизистон Филармониясида мамлакатда 5 октябрь куни нишонланадиган Ўқитувчилар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кактус медиа хабар бермоқда. 

Тадбирга ўқитувчилар BMW лимузинлари ва бошқа люкс автомобилларда олиб келинди. Улар қизил йўлакда юрди ва қарсаклар билан кутиб олинди.

Ўқитувчиларни Таълим ва фан вазири Канибек Исоқов кутиб олди. У қирғиз тилида табрик нутқини ўқиди ва ўқитувчининг жамиятдаги улкан роли ҳақида гапирди.

Сўнгра "Республиканинг энг яхши ўқитувчиси" танлови ғолибларига ноутбуклар ва эсдалик совғалар топширилди.

Бош вазир Муҳаммадкалий Aбилгазиев ўқитувчилар мурожаатини икки тилда: қирғиз ва рус тилларида ўқиди. "Биз тез-тез ўзимизга савол берамиз: ўқитувчи бу касбми ёки бошқа нарсами? Нима учун Қирғизистон ўқитувчилари ўз фарзандларига вақтларини, кучларини ва айниқса соғлиғини беради? Биз жавоб топа олмаяпмиз, лекин мен ўқитувчининг ўзига хос касб эканини аниқ биламан.

Мактаб деворлари ичида мамлакатимиз фуқаролари ва ватанпарварлари шаклланади. Биз ҳаммамиз болалигимиздан ҳар биримиз биринчи ўқитувчининг қиёфасини эслаймиз. Дунё ҳозир жуда кўп муаммоларга дуч келмоқда. Шу муносабат билан шуни таъкидлашни истардимки, фақат юқори маълумотли одам ушбу барча муаммоларга муносиб равишда жавоб бера олади. Фақат ижодий иш ва таълим инсониятга ўтмишдан келажакка улкан сакраш имконини беради ", деди Бош вазир.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўқитувчилар байрами

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар