Ўқитувчи 1-синф ўқувчисини китоб ўқий олмагани учун урди (видео)
3-саҳифа
−
13:57 2701 1 дақиқа
Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги 39-сонли мактабда бошланғич синф ўқитувчиси ўқувчини китобни ўқиб бера олмагани учун калтаклади. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган “Бола калтакландими?” сарлавҳали видео юзасидан бошқарма томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, мактабда хизмат текшируви бошланган. Дастлабки ўрганишларда воқеа жорий йилнинг 16 сентябрь куни соат 10:30 лар атрофида, 3-дарс вақтида содир бўлгани аниқланган. Бошланғич синф ўқитувчиси 1-синф ўқувчиси китобни ўқиб бера олмагани сабабли уни бир неча бор калтаклаган.
Ҳозирда ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш, шунингдек, унга масъул мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларини ўрганиш мақсадида хизмат текшируви давом эттирилмоқда. Текширув якунлари бўйича мактаб раҳбарияти ва ўқитувчига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилади.
“Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш ҳамда ҳар қандай зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиши билдирилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги мактабда 9-синф ўқувчилари ҳамда информатика фани ўқитувчиси жанжаллашиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси“Бойсун дўпписи” патентланди
16 сентябр
Рональд Куманнинг аёли 65 ёшида вафот этди
16 сентябр