Ўқишни кўчириш бўйича аризаси қайтарилганларга сўнгги имкон берилди
Жамият
−
20 Август 2022
6311Ўзбекистон давлат олий таълим муассасалариаро ўқишни кўчириш бўйича ариза юборган, лекин аризаси рад этилган талабаларга аризаларни таҳрирлаш учун сўнгги имконият берилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасасидан бошқа олийгоҳга ўқишини кўчириш (тиклаш) мақсадида transfer.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган талабаларнинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилган. Аммо айрим аризалар маълум бир сабабларга кўра рад этилган.
Хабарга кўра, рад этилган аризаларни таҳрирлаш учун 22 август куни соат 12:00 га қадар сўнгги имконият берилган. Ушбу муддатдан сўнг таҳрирлашга йўл қўйилмайди ва камчиликлар бартараф этилмаган аризалар кўриб чиқилмайди.
“Рўйхатдан ўтган барча талабалардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб, аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатини доимий кузатиб боришлари сўралади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилдан бошлаб фақат 2 тоифадаги талабалар (турмуш қурса ёки давлат хизматчисининг иши бошқа жойга ўтганда)га ички "перевод" учун ўқишини кўчиришга рухсат берилади.
LiveБарчаси