Ўқишини Ўзбекистонга кўчираётганлар пул тўлаб имтиҳон топширади
Жамият
−
24 Июнь 2021
14439Эндиликда ўқишини чет давлатдан Ўзбекистонга кўчирмоқчи бўлган талабалар учун тест жараёнлари пулли тарзда ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримов 2021/2022 ўқув йилида ОТМларга қабул параметрларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг қўшимча қилишича, ўқишини Ўзбекистонга кўчираётган талабалар ўтиш балидан паст балл ьўпласа бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонга ўқишни кўчириш жараёни жорий йилнинг 15 июль куни бошланади.
Диёра Абдураҳмонова
LiveБарчаси