Тезкор: Ўқишга кира олмаган абитуриентларга яна бир имконият берилади

Жамият

image

Ўзбекистонда жорий йил ўтказилган кириш имтиҳонларидан ўта олмаган абитуриентларнинг ҳам олий маълумот олишларига имконият яратилмоқда. 

Илк бор истисно тариқасида талабаликка тавсия этилмаган бакалавриат абитуриентларига рўйхатдан ўтиш мобайнида танлаган иккинчи, учинчи, тўртинчи ёки бешинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича табақалаштирилган ("СУПЕРКОНТРАКТ") тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорида сўз боради. 

Бунда, олий таълим муассасалари томонидан талабаликка қабул қилиш танлов бўйича биринчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинган тест синовлари натижаларига кўра, абитуриентларнинг тўплаган балини асос сифатида қабул қилиб, мурожаат этган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ, тўплаган баллари қатъий кетма-кетлигига риоя этган ҳолда амалга оширилади.

Шунингдек, бакалавриатда иккинчи-бешинчи бакалавриат таълим йўналишларидан бири бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўз хоҳишларига кўра устуворлиги бўйича танланган биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича табақалаштирилган ("СУПЕРКОНТРАКТ") тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди.

Бунда, олий таълим муассасалари томонидан талабаликка қабул қилиш танлов бўйича иккинчи-бешинчи бакалавриат таълим йўналишларининг бирида эълон қилинган тест синовлари натижаларига кўра, абитуриентларнинг тўплаган балини асос сифатида қабул қилиб, мурожаат этган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ, тўплаган баллари қатъий кетма-кетлигига риоя этган ҳолда амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 октябрь куни 2020-2021 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари бўйича табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди.

Мазкур миқдорлар жорий йил кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига 4 баллдан ортиқ етмаган ва Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал балл (56,7 балл)дан кам бўлмаган ҳолда қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларга биринчи ўқув йили учун қўлланилади. 

Бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шакли бўйича табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ушбу таълим шакли учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига 10 фоизли чегирма қўлланган ҳолда ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1398

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг