70 ёшли ота ўз ўғлини болта билан 25 марта уриб, ўлдирди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 7 июнь куни Тошкент вилоятининг Бекобод туманида 70 ёшли ота ўз ўғлига болта билан 25 марта зарба бериб, унинг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда “Zamon” кўрсатувида маълум қилинди.

Маълум бўлишича, воқеа Бекобод тумани Зафар шаҳарчасида юз берган. 70 ёшли, 4 фарзанднинг отаси бўлган фуқаро Ф.Й. ўғлининг хурмача қилиқларига чидай олмасдан унга болта билан 25 марта зарба берган. Оқибатда ўғил вафот этган. 

Қайд этилишича, марҳум И.Й.нинг уч нафари фарзанди бўлган. У йўл-патруль хизмати ходими сифатида 9 йилдан кўпроқ фаолият юритган. Ишидаги хато ва камчиликлар туфайли вазифасидан озод этилган. Иш сўраб қилган мурожаатлари қаноатлантирилмагандан сўнг, ичкиликка берилиб кетган. Оқибатда тез-тез ичиб келиб ота-онаси ва оила аъзоларига тазйиқ ўтказган.  

“7 июнь куни ҳам ичиб келиб, менга пул бер деди, мен пулим йўқ, 1 млн 200 минг нафақа олганман, ёстиғимни тагида турибди, ана ўшани олиб ишлат дедим. “Менга у пул керак эмас, менга кўп пул керак”, деди. Кейин бироз ўтиб уйга кирсам, кампирим сейфни очиб берибди, у бир нималар оляпти. Шу вақт кўзим болтага тушди, нима қилганман, қайси тарафи билан урганман, қанча урганман билмайман”, дейди ота.  

Суд ҳукмига кўра, 70 ёшли ота ўғлининг ўлдириб қўйгани учун 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1545

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг