UFC йилнинг энг яхши нокаутларини эълон қилди (видео)

Спорт

0:00
0:00
download

Аралаш жанг санъати ММА’даги энг нуфузли ташкилот – UFC 2021 йилнинг энг яхши нокаутларини эълон қилди.

Унга кўра Иржи Прохазка (Доминик Рейесга йўллаган айланма тирсак зарбаси, UFC on ESPN 23), Росе Намаюнас (Жанг Вейлига йўллаган “хай-кик”и UFC 261), Игнасио Багамондес (Рузвельт Робертсга айланма “хай-кик”, UFC Vegas 34) ва Камару Усманнинг (Хорхе Масвидалга қарши “панч”, UFC 261) ғалабалари йилнинг энг яхши нокаутлари сифатида қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 декабрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги “T-Mobile arena”да энг сўнгги UFC 269 турнирининг асосий жангида енгил вазн тоифасида Жаҳон чемпиони, бразилиялик Чарльз Оливейра (32-8) дивизионнинг биринчи рақамли жангчиси америкалик Дастин Порьени (28-7) мағлуб этиб, ўз унвонини сақлаб қолган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Усман Нокаут Прохазка Намаюнас Багамондес

Баҳолаганлар

454

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг