UFC Vegas 31: Ҳабибнинг вориси муддатидан аввал ғалаба қозонди
Спорт
−
18 Июль 2021
13632Бугун, 18 июль тонгда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC Vegas 31 турнири ўтказилди. Унинг асосий жангида россиялик Ислам Махачев ҳамда Бразилиялик Тиаго Мойзес Октагонга кўтарилди.
UFC енгил вазн рейтинги учун кечган беллашувнинг 4-раундида Ислам рақибини бўғиш услубида мағлуб этди. Бу унинг фаолиятидаги кетма-кет саккизинчи, умумий 20 ғалабаси сифатида қайд этилди. Бунгача битта жангда имкониятни бой берган. Мойзес эса, 15 ғалабадан сўнг, 5-мағлубиятини қабул қилиб олди.
Беллашув давомида, дивизионнинг собиқ енгилмас чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов Махачевга секундантлик қилди. Жангдан сўнг, россиялик спортчи енгил вазннинг бошқа иштирокчиларига қарата: “истаганингизча қочинг, мен ортингиздан келяпман”, дея мурожаат қилди. Ислам ММА оламида Ҳабибнинг вориси сифатида кўрилмоқда.
Маълумот ўрнида, умумий рейтингда Ислам 9, Мойзес эса 14-поғонада бораётган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь