UFC Рўзибоевнинг навбатдаги жангини расман тасдиқлади
Спорт
−
30 Июль 2023
11802Аввал хабар берганимиздек, ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев навбатдаги жангини бразилиялик Кайо Борральога қарши ўтказади. Промоушен матбуот хизмати буни тасдиқловчи расмий постерни эълон қилди.
Унга кўра, ўзбекистонлик UFC жангчиси жорий йилнинг 4 ноябрь куни Бразилиянинг Сан-Пауло шаҳрида жойлашган “Ibirapuera Gymnasium” мажмуасида навбатдаги UFC Fight Night мусобақасида октагонга кўтарилади. Ўша куни унга маҳаллий спортчи Кайо Борральо рақиблик қилади. Мазкур жанг орқали Нурсултон бошқа бир ўзбекистонлик жангчи учун реванш олиш имкониятига эга бўлади.
Маълумот учун, Рўзибоев бунга қадар 43 марта октагонга кўтарилиб, 35 та жангида ғалаба қозонган, 8 та баҳсда эса рақибларига имкониятни бой берган. Унинг UFC'даги натижаси 1-0 ва Рўзибоев ҳам промоушендаги илк жангида бразилиялик ММА'чи Бруно Феррейра билан жанг қилиб, уни нокаутга учратган эди. Кайо Борральо эса фаолияти давомида 15 та жангда қатнашиб, 14 марта ғалабага эришган ва 1 марта имкониятни бой берган. Борральо UFC'да 4 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь