UFC президенти миллион доллар ютқазиб қўйгани ҳақида гапириб берди
Спорт
−
18 Февраль 2021
9874UFC президенти Дана Уайт спорт мусобақаларида гаров тикишни яхши кўришини тан олди ва бокс учрашувида ғолибни тўғри топа олмай, 1 миллион АҚШ доллари ютқазгани тўғрисида айтиб берди. Бу ҳақда “Championat” нашри ёзмоқда.
“Мен гаров боғлашни яхши кўраман. Бу спорт мусобақаларини ҳаяжонли ва қизиқарли қилади. Ўзим Лас-Вегасданман, шунинг учун ҳар доим гаров ўйнайман”, дейди UFC президенти.
Дана Уайт шунингдек, агар тез-тез гаров боғлаб турмаса, ўзини ёмон ҳис қилишини қўшимча қилган.
“Мен бир пайтлар Жермейн Тейлорга миллион доллар тикдим. Огайодан келган Келли Павлик Тейлорни "ёриб қўйди". Менинг миллион долларим ҳам, Тейлор ҳам йўқ қилинди”, дейди Дана Уайт
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь