UFC президенти коронавирусга чалинди
Спорт
−
02 Декабрь 2021
3167UFC президенти Дана Уайт коронавирус билан касалланганини маълум қилди. Айни дамда UFC раҳбари Лас Вегасдаги уйида изоляция қилинган. Бу ҳақда ТАCC хабар бермоқда.
Дана Уайтнинг айтишича, нафақат унда балки яқин қариндошларида ҳам COVID-19 аниқланган. Маълум бўлишича, улар вирусни Шукрона куни юқтирган.
UFC президенти буғ хонасида эвкалиптни ҳидлаб кўрган, аммо унинг ҳидини сезмаган. Шундан сўнг, коронавирусга топширган тести ижобий чиққан. 52 ёшли Уайт вирусга қарши тўлиқ эмланган.
Қайд этилишича, Дана Уайт Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган Fight Night турнирида тест натижаси салбий бўлган тақдирда қатнашишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 декабрь куни UFC 269 турнири бўлиб ўтади ва унда Чарльз Оливейра ҳамда Дастин Порье чемпионлик камари учун курашади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь