UFC Президенти Конорнинг жанги олдидан Ҳабиб билан учрашади
Спорт
−
14 Декабрь 2020
12041UFC Президенти Дана Уайт 2021 йил бошида россиялик аралаш кураш жангчиси Ҳабиб Нурмуҳамедов билан учрашади. Бу ҳақда "BJ Penn" хабар берган.
Манбага кўра, UFC Президенти 2021 йилнинг 23 январь куни Абу-Дабида ўтказилиши режалаштирилган UFC 257 турнири олдидан россиялик жангчи билан учрашишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, UFC 257 мусобақасининг асосий воқеаси ирландиялик Конор Макгрегор ва америкалик Дастин Порье ўртасидаги жанг бўлади.
Маълумот ўрнида, Нурмуҳамедов жорий йилнинг 24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) “Жанглар ороли”да ўтказилган UFC 254 мусобақасида америкалик Жастин Гэтжи билан куч синашди ва 2 раунддаёқ ғолиб бўлди. Ғалабасидан сўнг Ҳабиб ўз фаолиятини тугатгани ҳақида эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, 1 декабрь куни Ҳабиб Нурмуҳамедов Тошкентга келган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь