UFC’нинг энг кучли жангчиси ким? Сехудо жавоб берди
Спорт
−
26 Ноябрь 2021
7903Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Генри Сехудо (16-2) промоушендаги энг кучли 5 нафар жангчи номини айтди.
“Биринчи ўринга Нигериянинг “даҳшатли туши” Камару Усмонни қўйган бўлардим. У ярим ўрта вазнда ҳар қайси рақибнинг додини берган, албатта, Усмон ҳозирда вазн тоифасидан қатъи назар энг яхши жангчи.
Иккинчи ўринни Жон Жонс эгаллайди. Унга биринчи ўринни берар эдим, бироқ Жонс узоқ вақт жанг қилмаган бўлса-да энг буюк ММА вакилидир. Учинчи рақамда – Александр Волкановски. У ярим енгил вазн тоифасида бир нечта кучли йигитларни мағлуб этган.
Кейинги ўринда Петр Ян. Ҳа, унинг камари йўқ, лекин “Оскар” совриндори Алжамейн Стерлинг қочиб юрганини ҳаммамиз биламиз. Ва ниҳоят, Исроил Адесаня билан рейтингимни якунлайман”, дейди Сехудо.
Маълумот учун, Генри Сехудо эркин кураш бўйича 2008 йилги Пекин Олимпиадаси чемпиони ҳисобланади. У UFC’нинг энг енгил ва биринчи енгил вазн тоифаларида чемпионлик камарини қўлга киритгач, фаолиятини якунлаган.