UFC'нинг 37 ёшли афсонаси ҳали фаолиятини якунламоқчи эмас

Спорт

image

Оғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони (120 кг гача) америкалик Жон Жонс ўз фаолиятини дунёдаги энг нуфузли ташкилотда давом эттиради. Бу ҳақда у “The Schmo” YouTube каналига берган интервьюсида айтди.

“Ҳа, мен 2025 йилда мусобақада қатнашаман. Бу катта эҳтимол билан содир бўлади”, дейди Жонс.

Ноябрь ойида бўлиб ўтган UFC 309 мусобақасида ўзининг сўнгги жангида Жонс ўзининг биринчи титул ҳимоясида собиқ чемпион ва ҳамюрти Стипе Миочични техник нокаут билан мағлуб этди.

Маълумот учун, 37 ёшли спортчи шу вақтга қадар 29 та жангда қатнашиб, 28 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. У фаолиятидаги ягона мағлубиятни 2009 йилда ҳамюрти Мэтт Хэмиллдан қабул қилиб олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жон Жонс Мэтт Хэмилл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг