UFC 271. “Йиртқич” чемпионликни сақлаб қолди
Спорт
−
23 Январь 2022
13028Бугун, 23 январь куни АҚШнинг Анахайм шаҳрида (Калифорния) UFC 270 турнири бўлиб ўтди ва унди супер оғир вазн тоифаси чемпирони Франсис Нганну (17-3) чемпионлик камарини сақлаб қолди.
Вақтинчалик чемпион Сирил Ганга (10-1) қарши беш раунд давом этган жангда Нганну ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонди. Ган шу тариқа фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилди. Аҳамиятли томони шундаки, камерунлик “йиртқич” ҳеч қачон кураш элементлари билан жанг олиб бормаган ва шу услуб билан собиқ жамоадошини таслим эта олди ва чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди.
“Co-main event” беллашувида энг енгил вазн тоифасидаги чемпиони мексикалик Брэндон Морено (19-6) бразилиялик Дейвисон Фигейредога (21-2) қарши трилогияда иштирок этди. Тўлиқ беш раунд давом этган баҳсда Фигейредо ғалаба қозонди ва чемпионлик камарини қайтариб олди. Катта эҳтимол билан Фигейредо ва Морено ўртасида тўртинчи дуель ташкил этилади.
Турнирнинг асосий карди доирасида супер енгил вазн тоифаси вакили россиялик Саид Нурмуҳамедов (15-2) америкалик Коди Стаманни (19-5) 1-раунддаёқ бўқиш услуби билан мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, UFC 271 турнири жорий йилнинг 14 февраль куни ўтказилади. Марказий баҳс ўрта вазн тоифаси чемпионлиги учун Исраель Адесанья ва Роберт Уиттакер ўртасида бўлиб ўтади.