UFC-249 турнирининг барча жанглари бекор қилинди
Спорт
−
10 Апрель 2020
4215Жорий йилнинг 18 апрель куни бўлиб ўтиши керак бўлган UFC-249 турнири коронавирус сабаб тўхтатилди. Бу ҳақда UFC президенти Дана Уайт маълум қилди.
“Менга юқоридан қўнғироқ қилишди ва турнирни тўхтатишим тўғрисида айтишди. Турнир тўхтатилади. Ҳаммаси жойида. Биз бу синовдан ўтиб олишимиз керак ва иложи борича тезроқ қайтишга ҳаракат қиламиз. Менга ҳеч қандай босим ўтказилмади. Бу ишда 20 йилдан буён ишлаб келяпман. Бошқалар нима ҳақида ўйлашига тупурдим. Лекин ҳаммасидан энг муҳими саломатлик ва хавфсизлик. Биринчи навбатда, мана шу нарса бизни хавотирга солмоқда. Биз тез кунларда қайтамиз", дея изоҳ берди Дана Уайт.
UFC-249 турнирида Тони Фергюсон ва Жастин Гэтжи ўзаро жанг қилиши керак эди. Шунга қарамай, ушбу беллашув ҳам бекор қилинди. Бундан аввал UFC-249 турнирида Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг ҳам қолдирилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасида бўлиб ўтиши керак бўлган жанг маълум бир сабабларга кўра 5 маротаба бекор қилинган эди.