UEFA “Реал” футболчисини икки ўйинга дисквалификация қилди

Спорт

image

UEFA “Реал Мадрид” ҳужумчиси Родригони Чемпионлар лигаси доирасидаги икки ўйиндан дисквалификация қилди. Бу ҳақда SI хабар берди.

Маълум қилинишича, бразилиялик футболчи Лиссабоннинг “Бенфика” клубига қарши учрашувда майдондан четлатилган. Родриго қўшимча бўлимда иккита сариқ карточка олиб, рақиб ҳаракатларидан фаол тарзда норозилик билдиргани ва вазиятни вақтни атайлаб чўзиш деб баҳолагани қайд этилган.

Воқеани ўрганиб чиққан UEFA интизом қўмитаси футболчи ҳакамга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатган, деган хулосага келган. Шу сабабли стандарт бир ўйинлик дисквалификация муддати икки ўйинга узайтирилган.

Маълумот учун, мазкур баҳс “Бенфика”нинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Ушбу мағлубият “Реал Мадрид”нинг умумий жадвалда кучли саккизликдан жой олишига тўсқинлик қилиб, жамоанинг Чемпионлар лигаси 1/8 финалига тўғридан тўғри йўл олиш имкониятини бой беришига сабаб бўлган.

Натижада мадридликлар плей-офф босқичида иштирок этишга мажбур бўлди ва қуръа натижасига кўра, яна “Бенфика”га қарши майдонга тушади. Дисквалификация сабаб Родриго ушбу плей-офф босқичидаги ҳар иккала ўйинни ҳам ўтказиб юборади. Бу эса “Реал Мадрид” учун турнирнинг ҳал қилувчи палласи олдидан жиддий йўқотиш сифатида баҳоланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

UEFA “Реал” футболчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг