UEFА президенти Клопп ва Гвардиолани танқид қилди
Спорт
−
25 Июнь 2022
5615Европа футбол уюшмалари иттифоқи (UEFА) президенти Александр Чеферин ўйинлар кўплигидан норози бўлган “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп ва “Манчестер Сити” устози Хосеп Гвардиоланинг сўзларига жавоб қайтариб, нолишга минг евро учун бир ой ишлайдиган завод ишчилари ҳақли эканини айтиб ўтди. Спорт мутахассиси бу ҳақда “La Gazzetta dello sport” нашрига берган интервьюсида сўз очган.
“FIFА ва UEFA'га ҳужум қилиш ҳар доим осон. Аммо ўйинларнинг кўпайиши оддий ҳолат ҳисобланади. Агар, камроқ ўйнасангиз, сиз камроқ пул оласиз. Заводда ишлаб, ойига минг евро оладиган ишчилар шикоят қилиши керак”, деган UEFA президенти "шаҳарликлар" ва "қизиллар" бош мураббийларининг норозилигига жавобан.
Маълумот учун, 2021-2022 йилги мавсум якунига кўра, "Манчестер Сити" 93 очко билан Англия Премьер лигаси ғолиблигини қўлга киритган. “Ливерпуль” 92 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллади. “Шаҳарликлар” Чемпионлар лигасининг ярим финалига қадар етиб бориб, “Реал”га имкониятни бой беришган бўлса, “Ливерпуль” финалда “Реал”га мағлуб бўлганди.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси