UEFA Албания ва Сербияни жаримага тортди

Спорт

image

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) Европа чемпионати ўйинларида мухлисларнинг номақбул хатти-ҳаракатлари учун Албания футбол федерацияси ва Сербия футбол иттифоқини жаримага тортди. Бу ҳақда UEFA матбуот хизмати хабар берди.

Гуруҳ босқичининг италияликлар билан бўлиб ўтган 1-тур ўйини (1:2) якунларига кўра, Албания терма жамоаси мухлислари майдонга ҳар хил нарсаларни улоқтиргани, ишқибозларнинг майдонга тушиб кетгани, пиротехника воситаларидан фойдалангани ва провокацион хатти-ҳаракатларни амалга оширгани учун учун мамлакат футбол федерацияси 37 375 евро миқдорида жаримага тортилди.

Инглизлар билан учрашув (0:1) якунларига кўра, сербиялик мухлислар майдонга турли буюмларни улоқтиргани ва провокацион ҳаракатлари учун 14 500 евро миқдорида жаримага тортилди.

Гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган хорватлар билан ўйиндан сўнг (2:2) албаниялик мухлислар ҳам майдонга югуришди. 

Сербия терма жамоаси гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувини 20 июнь куни Словенияга қарши ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Сербия Албания Европа футбол ассоциациялари иттифоқи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг