Учкўприк туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
23 Май 2022
6024Бугун, 23 май куни халқ депутатлари Учкўприк туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Йиғилишда Аброржон Қамбарович Асқаров номзоди туман Кенгаши депутатлари томонидан ҳоким лавозимига бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Аброржон Асқаров 1984 йилда Бувайда туманида туғилган. 2005 йилда Фарғона политехника институтини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тугатган.
Меҳнат фаолияти давомида Бувайда туманидаги “Нурафшон” кредит уюшмасида, “Микрокредитбанк” очиқ акциядорлик-тижорат банки Фарғона вилояти филиалида турли лавозимларда ишлаган.
Тайинловга қадар Учкўприк тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб бораётган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь