Учар такси биринчи парвозини амалга оширди  

Технология

image

Кеча, 14 февраль куни АҚШнинг Blade Air Mobility ва BETA Technologies компаниялари Нью-Йорк шаҳрида биринчи электрон ҳаво таксисини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда “ixbt” хабар берди.

Қайд этилишича, Вермонт шаҳрида жойлашган электр самолётлар ва аэрокосмик аппаратлар ишлаб чиқарувчи BETA Technologies компанияси ушбу лойиҳани амалга ошириш учун АҚШ, Европа Иттифоқи, Канада ва Ҳиндистон каби дунёнинг энг гавжум ҳудудларида ҳаво қатновига тежамкор муқобиллик таклиф қилувчи Blade Air Mobility   компанияси билан ҳамкорлик қилган.

Ҳаво таксиси (ALIA-250 EVA Air Taxi) уч йил давомида Арктика Терни дизайни таъсирида ишлаб чиқилган. Тернлар бошқа қушлардан кўра узоқроққа кўчиб, ернинг барча бурчакларига бора олгани бу компанияларни парвознинг энг самарали усулини ишлаб чиқишга илҳомлантирган.

Шунингдек, ALIA-250 EVA иккита версияга эга бўлиб, бири йўловчилар, иккинчиси юк ташиш учун оптималлаштирилган. Мослама 50 дақиқа зарядланишдан сўнг тахминан 463 км масофага уча олади.

“Ушбу намойиш вертолётлардан учар таксиларга ўтишимиздаги муҳим босқич бўлиб, биз Beta’даги ҳамкорларимиз асосий бозорларимизда, жумладан, Нью-Йоркда фойдаланиш учун керакли масофа, фойдали юк ва шовқин профилига эга тўғри самолётни ишлаб чиққанидан хурсандмиз”, дейди Blade бош директори Роб Визенталь.

Маълумот учун, Blade компанияси 2021 йил апрелида 20 тагача учар таксиларни харид қилиши ва уларни АҚШ бўйлаб жойлаштиришини эълон қилган. Бундан ташқари, компания керакли зарядлаш инфратузилмасини ўрнатишини ҳам билдирган. Ҳозирда эса компания таксини тўлиқ синовдан ўтказиш учун Ҳарбий ҳаво кучлари ва АҚШ армиясининг учувчиларини жалб қилган.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made