Уч нафар ўзбекистонлик Қирғизистон чегарасида жанжал кўтарди
Олам
−
01 август 2021 26618 1 дақиқа
Қирғизистон чегарачилари ва милиция ходимлари ”Қадамжой” назорат-ўтказиш пунктида чегарани ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқаросини ушлади.
Қирғизистон Миллий хавфсизлиги давлат қўмитаси Чегара хизматининг маълум қилишича, ўзбекистонлик аёллар чегарадан коронавирус йўқлиги тўғрисидаги ПЗР-тестни кўрсатмасдан ўтмоқчи бўлган. Тиббиёт ходимлари уларга мамлакатга киришга рухсат бермаган.
Aммо шунга қарамай, Ўзбекистон фуқаролари назорат-ўтказиш пунктини бузиб киришга ҳаракат қилишди: улар ўзини тажовузкор тутишган, хавфсизлик кучларининг талабларига бўйсунишмаган ва жанжал келтириб чиқаришган.
Чегара хизмати бундай уринишлар қонунбузарликларни жавобгарликка тортишгача олиб келишини қўшимча қилган.
Live
Барчаси“Бойсун дўпписи” патентланди
16 сентябр
Рональд Куманнинг аёли 65 ёшида вафот этди
16 сентябр