Уч клубда уч хил натижа. Ўзбек клублари ОЧЛдаги юришини бошлади
Спорт
−
19 Сентябрь 2023
8374Кеча, 18 сентябрь куни 3 та Ўзбекистон клуби Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ) ўйинларида майдонга тушди. Қаршининг “Насаф”, Олмалиқнинг ОКМК ва Наманганнинг “Навбаҳор” клуби гуруҳ босқичининг дастлабки турида турли хил натижа қайд этди.
Қаршиликлар сафарда “Ал-Файсали”ни мағлуб этди. Ягона гол 90+8 дақиқада Зафармурод Абдураҳматов томонидан киритилди. ОКМК эса Саудия Арабистонига сафар қилиб, “Ал-Иттиҳод”га 3:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдаги барча гол 1-бўлимда киритилди.
Неймар бошчилигидаги “Ал-Ҳилол” эса Наманганнинг “Навбаҳор” клуби билан баҳсда дурангга имзо чекди. Ўйиндаги биринчи гол наманганликлар легионери Тома Табатадзе томонидан 52-дақиқада киритилди. Баҳснинг 90+10 дақиқасида мезбонлардан Ал Булайҳи ҳисобни тенглаштириб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Ўзбекистоннинг ОЧЛдаги 4-жамоаси “Пахтакор” бугун мусобақадаги юришини бошлайди. “Шерлар”га БААнинг “Ал-Айн” клуби рақиблик қилади. Баҳс 19:00 да “Бунёдкор” стадионида старт олади.
LiveБарчаси