Уч карра Олимпиада чемпиони Бувайсар Сайтиев вафот этди

Спорт

image

Эркин кураш бўйича уч карра Олимпиада чемпиони Бувайсар Сайтиев 49 ёшида вафот этди. ТАСС хабар берди.

Манбага кўра, Сайтиев 2 март куни Москва касалхонасига ётқизилган ва юрак хуружидан вафот этган.

Сайтиевнинг ўлими ҳақида маълум қилган Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров яқинда унинг юраги билан боғлиқ муаммолари борлигини айтди.

Сайтиев учта Олимпия ўйинларида эркин кураш бўйича 74 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган. У олти марта жаҳон ва Европа чемпиони бўлган.

Қайд этиш жоиз, Сайтиев Ўзбекистон делегацияси сафида Париж-2024 Олимпиадасида ғолиб бўлган Разамбек Жамаловнинг ҳам мураббийи ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпиада чемпиони Бувайсар Сайтиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг