У менга ишонган биринчи одам эди – Махачев
Спорт
−
27 Октябрь 2022
4727Енгил вазн тоифасида UFC камарини қўлга киритган россиялик жангчи Ислом Махачев 2020 йил июль ойида вафот этган мураббийи Абдулманап Нурмуҳамедов ҳақида сўз очди.
“Эндигина залга борганимда ва жангчи бўлиш ҳақида ҳали ўйламаганимда мураббийим биринчи бўлиб менга ишонган инсон эди. Ўзгача эмас эдим, бошқалардан фарқим йўқ эди, лекин бутун фаолиятим давомида у менга ишонди ва чемпион бўлишим учун, фақат машғулот ўтказишим кераклигини айтди. Бугун чемпионман, камаримни мураббийимга тақиб қўйишни жуда хоҳлардим. Агар, мураббийим ёнимда бўлганида ғалабам янада қадрли бўларди. Яратган устозимнинг жойини жаннатдан қилсин”, деб ёзди Махачев ўз саҳифасида.
Маълумот учун, Ислом Махачев UFC 280 промоушенида бразилиялик Чарльз Оливейрани мағлубиятга учратиб, енгил вазн тоифаси рейтингида етакчига айланди.
Махачев кейинги жангини UFC 284 доирасида P4P рейтинги етакчиси австралиялик Алекс Волкановскига қарши ўтказиши кутилмоқда.
Шахзод Шукуров
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь