У қонунни бузди – Москва Байденнинг импичментини талаб қилмоқда
Олам
−
21 Март 2022
28568Конгресс АҚШ Президенти Жо Байденга импичмент эълон қилиши шарт, чунки Америкадан Украинага етказиб берилган қуроллар “Азов” батальони неонацистлари қўлига ўтиб кетган. Бу ҳақда Россия Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин сўз очди.
Унинг маълум қилишича, Киевга юборилган қуроллар неонацист батальонлари, шунингдек “Азов” қўлига тушади.
"Бу Байденнинг импичменти учун асос. У қонунни бузди", дейди Володин.
Унинг эслатишича, Конгресс 2017 йилда Пентагонга маблағ ажратиш тўғрисидаги қонунни қабул қилган бўлиб, у “Азов” фаолиятини молиялаштиришни тақиқлайди, шу билан бирга уни неонацист ташкилот деб атайди. “Азов” неонацистлари томонидан тинч аҳолининг тўкилган қони учун Америка раҳбари [Жо Байден] айбдор.
Шунингдек, у “Азов” батальони “русизабон аҳолига қарши жазолаш операцияларини ўтказувчи, экстремистик ташкилот сифатида тан олинган ва Россия Федерацияси ҳудудида тақиқланган” радикал миллатчилар ва ёлланма аскарлардан иборат эканлигини таъкидлаган. Володиннинг қайд этишича, Байден 2022 йил март ойида Киевга 800 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини имзолаган ва АҚШнинг Украинага кўрсатган ёрдамининг умумий миқдори 2 миллиард доллардан ошиб кетган.
"АҚШ Конгресси Байденга импичмент эълон қилишга мажбур. Конгрес икки томонлама стандартларга чек қўйиши ва Президент Байденни жавобгарликка тортиши керак. Агар Америкада қонун устувор бўлса, бундан бошқа ечим бўлиши мумкин эмас", дейди у.
Таъкидланишича, 2017 йил май ойида АҚШнинг ўша пайтдаги Президенти Дональд Трамп федерал ҳукуматни молиялаштириш тўғрисидаги қонунни имзолаган. Унга АҚШ Конгресси томонидан қўллаб-қувватланган тузатиш киритилган. Унга кўра, Пентагонга Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун ажратилган маблағларни “Азов” миллий батальонига сарфлаш тақиқланади.
Маълумот ўрнида, “Азов” Украина Миллий гвардияси Шарқий оператив-ҳудудий бирлашмасининг 3057-ҳарбий қисми таркибидаги бўлинма бўлиб, 2014 йилнинг май ойида Мариуполда кўнгиллилардан ташкил топган. Дастлаб Украина Ички ишлар вазирлигининг махсус полиция патруль хизмати батальони сифатида иш бошлаган. Ўша йилнинг сентябрь ойида эса у полкка жойлаштирилган, ноябрь ойида у Украина Миллий гвардиясига топширилган.
Импичмент – бу муниципал ёки давлат ижро органлари ходимларини, давлат раҳбаригача бўлган мансабдор шахсларни кейинчалик лавозимидан четлатилиши мумкин бўлган жавобгарликка тортиш. Импичмент жараёнида ваколатли шахс мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ноқонуний хатти-ҳаракатлари, яъни қасддан содир этган жинояти учун айбланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь