У ғалаба қозонди – Трамп Байденнинг муваффақияти “сири”ни айтди
Олам
−
15 Ноябрь 2020
19597АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп Демократик партиядан номзод Жо Байденнинг нима учун "сайловда ғалаба қозонганини" тушунтирди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter саҳифасида ёзиб қолдирган.
Оқ уй раҳбари сайловлардан сўнг овозларни ҳисоблаш "ёмон обрўга ва ёмон жиҳозларга эга бўлган" Dominion компанияси томонидан амалга оширилганини таъкидлаган.
Трамп, шунингдек, кузатувчиларни ҳам сайлов участкаларига жараённи назорат қилиш учун рухсат берилмаганини айтиб ўтган.
"У ғалаба қозонди, чунки сайловлар сохталаштирилган", деб ёзган Трамп.
Унга кўра, Байденнинг "ғалабасига" "сохта" ва "жим" ОАВ ҳам таъсир кўрсатган.
Аввалроқ, Трамп рақиби Жо Байденнинг ғалабаси сайловларда тасдиқланса, сайланган Ҳукуматни ағдариш режасини тузмаётгани ҳақида хабар бергандик.
Маълумот учун, АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Давлат раҳбари лавозимига демократ Жо Байден ва амалдаги Президент, республикачи Дональд Трамп даъвогарлик қилди.
7 ноябрь куни Американинг етакчи оммавий ахборот воситалари ABC News, CNN, AP ва NBC сайловларда демократ Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Натижалар ҳали расман эълон қилинмаган.
LiveБарчаси