Тўйларни тартибга солишга оид қонун қабул қилиниши таклиф этилди

Жамият

image

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлари порталига “Оилавий маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисида”ги мурожаат матни жойлаштирилди. 

Унда айтилишича, республиканинг ҳар бир ҳудуди узоқ вақт давомида шаклланган ўзига хос урф-одатларига эга. Барча оилавий маросим ва тадбирлар мана шу одатлар асосида ўтказилади. Бироқ, сўнгги вақтларда мазкур маросим ва тадбирлар кераксиз дабдаба, ортиқча сарф-ҳаражатлар билан ўзгариб кетмоқда. Маҳалла вакиллари, хотин-қизлар қўмитаси ва кенг жамоатчилик томонидан аҳоли ўртасида бу борада кўплаб тушунтириш ишлари амалга оширилаётган бўлса-да, мазкур масалада республика миқёсида амал қиладиган қонун даражасидаги ҳужжатнинг йўқлиги тўй ва маросимларни маромида ўтказишни тартибга солишга имкон бермаяпти.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисида”ги қонунини қабул қилишни ва унда юқоридаги масалалар аниқ белгиланиши таклиф қилинмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда охирги йилларда тўй-ҳашамлар ва оилавий маросимларни ортиқча дабдабадан ҳоли ўтказишга қаратилган ҳаракатлар 2017 йил ўрталаридан бошланган эди. Илк бор Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 3 август куни Ўзбекистон ижодкорлари зиёлилари билан учрашувида тўйларни қисқартириш масаласига тўхталган эди. 

Кейинроқ, Президент 2017 йилнинг август ойида Олмалиқ шаҳрига ташрифи давомида тўй-ҳашамларда меҳмонлар сони 200 кишидан ошмаслигини таклиф қилди
 


Мақола муаллифи

Теглар

тўй-ҳашамлар

Баҳолаганлар

181

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар