Twitter сохта постларга қарши аёвсиз кураш бошлади

Технология

image

Twitter’нинг микроблоглар тармоғи зарарли ва нотўғри бўлган коронавирус маълумотларини белгилайди. Сохта хабарлар эълон қилинган тақдирда, экранда твит ўрнига контент мутахассисларнинг тавсияларига зид келиши ҳақида огоҳлантириш пайдо бўлади. Бу ҳақда компаниянинг 11 майдаги блогида хабар берилган.

Шундай қилиб, агар твитда одамни чалғитиши мумкин бўлган касаллик ҳақида маълумот бўлса, ижтимоий тармоқ фойдаланувчини бу ҳақда огоҳлантиради (бундай постлар махсус ёрлиқ билан белгиланади) ва унга COVID-19 ҳақидаги ишончли маълумотлар мавжуд бўлган бошқа постларга ўтишни таклиф қилади.

Агар постда сохта маълумот бўлса, унинг мазмуни яширилади ва фойдаланувчи постда тақдим этилган маълумотларни кўриш истагини тасдиқлаши керак бўлади.

Twitter нафақат янги хабарларни, балки илгари эълон қилинган ва нотўғри маълумотларга эга бўлганлар маълумотларни ҳам белгилаб боради.

Компания вакилларининг сўзларига кўра, дезинформацияга қарши курашнинг бундай тизими бошқа соҳаларда ҳам қўлланилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Твиттер

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар