Twitter ходимларнинг саботаж қилишидан қўрқиб офисларини ёпди
Технология
−
18 Ноябрь 2022
3512Америка Қўшма Штатларининг Twitter компанияси ишдан бўшашнинг янги тўлқини фонида ходимлар компанияни саботаж қилиши мумкинлигидан қўрқиб ўзининг офисларини ёпди. Бу ҳақда “Business Insider” нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзшича, барча ходимлар компания офислари вақтинча ёпилгани ҳақида хабардор қилинган. Офисдагилардан эса уни тарк этишлари сўралган. Twitter 21 ноябрдан қайтадан ишга тушиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, худди шундай чора-тадбирлар компанияни дунёнинг энг бой одами Илон Маск сотиб олганидан сўнг қисқартиришларнинг биринчи тўлқини вақтида ҳам кўрилган.
“Ҳар бир ходимнинг, шунингдек, Twitter тизимлари ва фойдаланувчи маълумотларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бизнинг офисларимиз вақтинча ёпилади. Рухсатномаларни ўтказиш ҳам тўхтатилади”, дейилади компания электрон почта орқали ходимларига юборган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий ҳафта бошида бош ижрочи директор Илон Маск Тwitter’нинг барча ходимларига танлаш имкониятини берди. Яъни “Янги Тwitter’ни қуриш учун қўшимча иш ва интенсив ишларга тайёрланиш ёки компанияни ишдан бўшатиш тўлови билан тарк этиш мумкин. Иккинчи вариантни компаниянинг юзлаб ходими танлаган. Улар ишдан бўшаш учун ариза ҳам беришган.
LiveБарчаси