Тўйдаги 13 ўлим. Собиқ вице-президент “Толибон”ни айбламоқда

Олам

image

Кеча, 30 октябрь куни Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида ўтказилган никоҳ маросимида 13 киши ўлдирилди. Мамлакатнинг собиқ вице-президенти Амруллоҳ Солиҳ бунда “Толибон” ҳаракатини айбламоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди

“Толибон” жангарилари Нангарҳордаги тўй маросимида мусиқа овозини ўчириш учун 13 кишини ўлдирди. Биз ғазабимизни фақат қоралаш билан ифода эта олмаймиз. Бу режим узоқ яшамайди, бироқ, афғонлар унга қадар қурбон беради”, дейди Солиҳ ўзининг Twitter саҳифасида. 

Бундан ташқари, Солиҳ яна бир бор Покистон раҳбариятини “афғон маданиятини йўқ қилиш” мақсадида “Толибон”ни қўллаб-қувватлашда айблаган.

“Afghan Voice Agency”га кўра, воқеа кечқурун Сурхруд туманида содир бўлган, ўшанда “Толибон” жангарилари тўй маросими иштирокчиларига қарата ўт очишган, чунки у ерда жонли мусиқа янграган. Агентлик манбаларига кўра, отишма оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган, 10 киши яраланган ва маҳаллий шифохонага етказилган.

Ўз навбатида, “Толибон” ҳаракати матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид Twitter’да ёзишича, ўзини “Толибон” аъзоси деб таништирган уч шахс тўй қатнашчиларига мусиқа чалгани учун танбеҳ бериб, сўнг уларга қарата ўт очган. 

Унинг сўзларига кўра, уч киши ҳалок бўлган, яна бир неча маҳаллий аҳоли жароҳатланган. “Жиноят содир этганликда гумон қилинган икки киши, аллақачон, ҳибсга олинган ва улар шариат (Ислом қонунлари) асосида жавоб беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

696

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг