Тўй ўтказиш бўйича чекловлар юмшатилди
Жамият
−
20 Сентябрь 2021
6700Тўй ва оилавий маросимларни ўтказишнинг янги тартиби белгиланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда карантин талабларини қисқартириш орқали аҳолига маданий ва маънавий ҳордиқ чиқариш ҳамда дам олишларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.
Хусусан, тегишли мутасадди ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш бўйича илгари белгиланган чекловлар юмшатилиб, шу йилнинг 20 сентябридан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилишига рухсат берилди.
Аввалроқ, 20 сентябрдан мамлакатда оммавий, кўнгилочар ва маданий тадбирлар ўтказишга ўрнатилган қатор чекловлар бекор қилингани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь