Тўртта ОТМда туризмга оид янги йўналишлар очилади

Жамият

image

“Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони имзоланди. Унга кўра, Ўзбекистондаги тўртта ОТМда туризмга оид янги йўналишлар очилади.

Президент Фармонига биноан:

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг амалдаги ўринбосарлари сони доирасида зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича раис ўринбосари лавозими жорий этилди.

Қўмита ташкилий тузилмасида 2021 йилда режали қисқартирилиши кутилаётган штат бирликлари ҳисобидан 9 та штат бирлигидан иборат Зиёрат туризмини ривожлантириш департаменти ташкил этилди.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб “Ипак йўли” туризм халқаро университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бухоро ва Термиз давлат университетларида “зиёрат туризми”, “транспорт логистикаси” ва “ижодий саноат” (creative industry) магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг