Тўрт нафар судьянинг ваколати узайтирилди
Жамият
−
08 Апрель 2022 5479 1 дақиқа
Судьялар олий кенгашининг бугун, 8 апрель куни бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида ваколат муддати якунига етган айрим судьяларни мазкур лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига тайинланди.
Кенгаш қарори билан қуйидагилар навбатдаги муддатга тайинланди:
Пўлатжон Ҳалилович Маматусмонов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси лавозимига;
Шавкат Тўлқинович Турдиев – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судининг раиси лавозимига;
Бекзод Бекмуродович Ражабов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилояти Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
Ҳасан Чориевич Абраев – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель