Турсинхон Худойберганов ФВВдан кетди. Унинг ўрнини ўринбосари эгаллади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Турсинхон Худойберганов номзоди мақулланди. 

Бунга қадар Турсинхон Худойберганов Фавқулодда вазиятлар вазири сифатида ишлаб келаётган. Қолаверса, Президент маслаҳатчиси ҳам ҳисобланади.

Турсинхон Худойберганов 1951 йилнинг 20 май санасида Тошкентда туғилган. Маълумоти — олий, 1974 йилда Низомий номидаги Тошкент педагогика институтини, 1982 йилда Тошкент милиция мактабини тамомлаган. 2018 йилдан буён Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи, 2020 йилдан Олий Мажлис Сенати аъзоси ҳисобланади.

Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига генерал-майор Абдулла Қўлдошев номзоди маъқулланди. У Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

634

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг