“Туронбанк” Ислом савдони молиялаштириш корпорацияси билан 10 млн долларлик янги шартнома имзолади
Бизнес
−
08 Сентябрь 2021
5318Барчангизга маълумки, куни кеча пойтахт Тошкентдаги Халқаро Конгресс марказида Ислом тараққиёт банки (IsDB) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ИТБ гуруҳига кирувчи 57 мамлакатдан вазирлар ва расмийлар, шунингдек, 2000 дан ортиқ йирик бизнес вакиллари ҳамда соҳа экспертлари иштирок этишди.
Кун тартибидан ўрин олган қатор тадбирлар доирасида 4 сентябрь куни “Туронбанк” АТБ Ислом савдони молиялаштириш корпорацияси билан “Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш” йўналишига қаратилган 10 млн АҚШ долларлик янги шартномани имзоланди. Бу ўзаро муносабатларни тараққий эттириш, кутилмаган пандемиядан кейин ўзбек бизнес доира вакиллари, хусусан “Туронбанк” АТБ мижозларини иқтисодий қўллаб-қувватлаш учун ўта муҳим янгилик бўлди, десак адашмаган бўламиз.
Қолаверса, Ўзбекистонда ислом молияси ривожланишига қўшган ҳиссаси учун “Туронбанк” АТБ Бошқарув Раиси Чори Садибақосович Мирзаевга “Bank for its partnership with ITFC in SME financing” (“Кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришдаги ҳамкорлиги учун”) ёрлиғини, Ислом тараққиёти банки президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир ҳамда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ижрочи директори Хани Салем Сонболлар тантанали равишда топширишди.
Бундан ташқари, шу куннинг ўзида “Туронбанк” АТБда Халқаро стандартларнинг молиявий ҳисоботларини жорий этиш бўйича техник ёрдам кўрсатиш учун грант ажратиш бўйича ҳам шартнома имзоланди.
Шунингдек, тадбирлар давомида "Туронбанк" АТБ Бошқарув Раиси Мирзаев Чори Садибақосович ва Islamic Corporation for the Development – Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси бош директори жаноб Айман Амин Сежини ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича музокара ҳам ўтказилди.
Қисқа рақам - 1220
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг.
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг.
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг.
Telegram каналимизга аъзо бўлинг.
YouTube'да бизни кузатиб боринг.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси