Туркманистонда талабалар қурилиш ишларига жалб қилинади
Олам
−
20 Январь 2022
2625Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов янги шаҳар (Ахал) қурилишига талабаларни жалб қилишни буюрди. Бу ҳақда “Хроника Туркменистана” маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 январь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ахал вилоятининг янги шаҳар қурилиш майдонини кўздан кечирган. Қурилиши 2019 йилда бошланган янги шаҳарнинг жойлашуви ҳар жиҳатдан шаҳарсозлик дастури талабларига тўлиқ жавоб беради.
Бердимуҳамедов қурилиш қопламалари, ўриндиқлар, ёритиш устунлари, стадион ўриндиқлари, 40 метрлик Ахал ёдгорлиги, автобус бекатлари, ички ва ташқи дизайнни, турли бинолар ва меҳмонхоналар номини тасдиқлаган.
Шундан сўнг давлат раҳбари шаҳар қурилишига алоқадор бўлган Бош вазир ўринбосарлари ва бу ерда шартнома тузаётган қурилиш ташкилотлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказган.
Президент янги вилоят марказини қуриш икки босқичда режалаштирилганини айтган. Биринчи босқичда 336 та объект, жумладан, 11 та давлат ва 26 та маъмурий бино, 19 та таълим муассасаси, 258 та икки ва кўп қаватли турар жой биноси, 8 та тиббиёт ва спорт иншооти, 14 та ички ва ташқи муҳандислик тизими ва иншоотлари қурилади.
Бердимуҳамедовнинг сўзларига кўра, давлат томонидан янги шаҳар қурилиши учун барча шароит яратилган. Пудратчи ва субпудратчилар божхона тўловларидан озод этилган.
Йиғилиш давомида Турманистон Президенти мамлакатдаги олий ўқув юртлари талабаларини қурилиш ишларига жалб қилиш бўйича топшириқ берди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь