Туркманистонда хотин-қизларга 17 доллардан берилмоқда
Олам
−
04 Март 2023
6402Туркманистонда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Президент Сердар Бердимуҳамедов номидан аёлларга пул совғалари топширилмоқда. Бу ҳақда “Туркманистон: Олтин аср” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ҳозирда мамлакатнинг барча бурчакларида Хотин-қизлар кунига бағишланган турли тадбирлар ўтказилмоқда. Байрам муносабати билан аёллар ва қизларга 60 манатлик (17 долларлик) пул мукофотлари тантанали руҳда топширилмоқда.
Манбага кўра, давлат раҳбарининг совғаси биринчи навбатда боғча тарбияланувчиларига топширилган. Президент фармонига биноан пул маблағлари мулкчилик шаклидан қатъий назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишловчи, пенсия ва давлат нафақалари олувчи, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган аёллар ва қизларга 2023 йил 1 мартдан 6 мартгача бўлган даврда топширилади.
LiveБарчаси