Туркманистонда илк марта парламентнинг юқори палатасига сайлов бўлиб ўтди
Олам
−
29 Март 2021
4138Кеча, 28 март куни Туркманистонда биринчи марта парламентнинг юқори палатаси – Халқ Маслаҳати учун сайловлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Хроника Туркменистана” хабар бермоқда.
ТДХ давлат ахборот агентлигининг хабар беришича, овоз бериш эрталаб соат 10:00 да бошланган, 440 нафар миллий кузатувчи уларнинг қонунийлигини кузатган.
Айни пайтда овоз бериш якунланди ва вилоятлар ҳамда Ашхободдаги сайлов комиссиялари овозларни ҳисоблашни бошлган. Халқ Маслаҳатидаги жойларни 48 киши қабул қилади.
Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий комиссия 111 номзодни рўйхатдан ўтказдган. Уларнинг 16 нафари велаят ва Ашхобод шаҳар халқ маслахатлари (халқ кенгашлари) томонидан, 95 нафари этрап ва шаҳар халқ маслахатлари томонидан кўрсатилган.
LiveБарчаси