Туркманистонда автомобиллар кузовида қора рангли элементлар бўлиши тақиқланди

Олам

image

“Арқадағ” раҳбарлигидаги Туркманистонда анча аввал рангли автомобилларни бошқаришга норасмий тақиқ қўйилган эди. Энди эса ушбу қоида нафақат автомобилларнинг рангига, балки кузовига ҳам тегишли бўлади. Бу ҳақда “Turkmen news” хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Туркманистонда 24 ноябрдан бошлаб, кузовида қора рангли элементлари бор оқ автомобиллар полицияда техник кўрикдан ўта олмайди.

Нашрга кўра, бундай автомашиналар эгалари радиатор панжаралари, бамперлар ва машинанинг бошқа қисмларини оқ рангга бўяшга мажбур қилинади ва ушбу қисм ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган бўлса ҳам, техник жиҳатдан қайта бўяш мумкин бўлмаса ҳам, текширувдан муваффақиятли ўта олмайди.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, бундай буйруқни Президент Гурбангули Бердимуҳамедов берган. “Арқадағ” Ички ишлар вазири Мамметхон Чакевни буйруқни бажаришга масъул этиб тайинлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил январидан бошлаб, Ашхобод йўлларида рангли машиналарда юриш тақиқланган эди. Ушбу чеклаш оғзаки бўлиб, қонуний равишда расмийлаштирилмаган. Эҳтимол, тақиқ ташаббускори севимли ранги оқ бўлган Президент Гурбангули Бердимуҳамедов бўлиши мумкин.

Президентнинг ўзи бутунлай оқ рангли бўлган машиналарда ҳам, ярим яшил, шунингдек, қора йўлтанламас машиналарни ҳам бошқаради.

Умиджон Нозимжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

646

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг